Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Ариповга «Шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари учун белгиланган койкалар сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Ариповга «Шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари учун белгиланган койкалар сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Ариповга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 октябрь,
2816-III-сон