Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш. Шерматовнинг «Умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотларининг кўламини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 10-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш. Шерматовнинг «Умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотларининг кўламини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида эшитиш ҳақидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси эшитувга тайёргарлик кўрилишини ҳамда ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 октябрь,
2815-III-сон