Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Б. Алиханов, С. Джакбаров ва А. Пардаев томонидан 2018 йил 24 августда киритилган «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-405-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгашига мазкур қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 август,
1911-III-сон