Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-636-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
2. «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги ҚЛ-638-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. «III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-640-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Соғлом авлод учун» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-642-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-641-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
6. Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани чегараларини ўзгартириш ва Тупроққалъа туманини ташкил этиш тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Одоб комиссиясини тузиш тўғрисида.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 март,
171-IV-сон