05.05.2020 йилдаги 270-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори , 05.05.2020 йилдаги 270-IV-сон
Кучга кириш санаси
05.05.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ахборотини кўриб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, мамлакатимизда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 70 дан зиёд халқаро ҳужжатга, шу жумладан БМТнинг 6 та асосий ва 4 та Факультатив протоколига қўшилган ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан миллий маърузалар доимий равишда БМТнинг тегишли органларига тақдим этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқ нормалари билан уйғунлаштирилмоқда. Ўзбекистон қатор нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилинган шартнома, битим ва конвенцияларга қўшилмоқда. Хусусан, 2017-2020 йиллларда Ўзбекистон Республикаси 7 та шартнома, 10 та битим, 7 та конвенция, 5 та устав ҳамда 5 та битим ва конвенцияга баённомани ратификация қилди, шунингдек, 6 та халқаро конвенция ва шартномага қўшилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича қатор қонун ҳужжатлари халқаро норма ва стандартлар асосида такомиллаштирилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди. Кодексга ўнлаб янги норма ва қоидалар киритилиб, амалда бўлган айрим тартиб-таомиллар бекор қилинди. Хусусан, Экологик ҳаракатга қўйилган квота бекор қилиниб, сиёсий майдон тўлиқ сиёсий партияларга берилди, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқарилди, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби жорий этилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар барча сайловларда қатнашиши мумкинлиги белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтиришга қаратилган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди, хотин-қизларга нисбатан тазйиқлар ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлари яратилди, тазйиққа дуч келган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартиби жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий назоратнинг асосий принципларини белгилаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштириш, хусусан, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Фуқролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслари, «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги каби қонунлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, улар парламент палаталари Кенгашларининг қўшма қарорлари билан тасдиқланмоқда. Жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми якунларига доир таклифлар ва тавсияларни амалга ошириш, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан «йўл хариталари» шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини янада такомиллаштириш, бу соҳасидаги умум эътироф этилган қоидаларни ҳамда халқаро шартномаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги ишларни доимий равишда давом эттириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг «2018 — 2019 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари ҳамда қўмиталарга «2018 — 2019 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида»ги ахборотни ўз фаолиятларида эътиборга олиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро мажбуриятларининг бажарилиши борасидаги ишларда давлат органлари фаолиятига кўмаклашишни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг ҳамда таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсиялари бажарилишини мониторинг қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ташкилотлар ва тузилмалар, хорижий мамлакатлар миллий институтлари билан ҳамкорликни янада жонлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
270-IV-сон