Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети харажатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджетини ижро этиш жараёнида унинг харажатлари тасдиқланган параметрлардан 10 фоиздан зиёдга ортганлиги тўғрисида тақдимнома киритди. Илгари 370,0 млрд.сўм ҳажмда тасдиқланган Уй-жойлар қуриш дастурини биргаликда молиялаштиришда иштирок этаётган банкларга кредит линиялари учун қўшимча маблағларни кўпайтириш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 144-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрларига тақдим этилган ўзгартишларни киритишга рухсат берилсин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 август,
1889-III-сон