Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2018 29.12.1995 йилдаги 478-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2018
Ҳужжат 04.09.2017 06 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сонли «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомни олди-сотди, алмашиш, суғурта қилиш, ҳадя этиш ва мулк эгасининг бошқа эгалик қилиш функциялари масалаларида мажбурий (ихтиёрий) суғурталаш мақсадида, шунингдек, савдо, хизмат кўрсатиш объектларига ва кўчмас мулк билан амалга ошириладиган бошқа операцияларга нисбатан қўллаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 29 декабрдаги 478-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 декабрдаги 591-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулки (турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйчалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар) ни, бундан кейин «мол-мулк» деб аталади, уларги солиқ солиш мақсадида баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган мол-мулкнинг рўйхатга олиш қиймати Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари томонидан аниқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ солиш объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш қандай ўтказилаётганлигини назорат қилишни Давлат солиқ қўмитасининг жойлардаги органлари амалга оширадилар. Шундан келиб чиқиб зарур ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар)даги филиаллари солиқ органларининг сўровларига кўра жисмоний шахсларнинг мулкини баҳолайдилар ва қайта баҳолайдилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Баҳолаш объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйчалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар солиқ солиш учун баҳолаш объектлари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иморатлар, бинолар ва иншоотлар қурилаётган вақтда ва улар бунёд этилган йил давомида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эга бўлмаган иморатлар, бинолар ва иншоотлар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат бошқаруви органлари қарори билан ҳар хил сабабларга кўра бундан кейин фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган иморатлар, бинолар ва иншоотлар солиқ солиш мақсадида баҳоланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган иморатлар ҳам солиқ солиш мақсадида баҳоланиши керак. Бунда бу каби иморатлар учун солиқ тўлаш мулкчилик бўйича бошқа ҳуқуқий кафолатларни келтириб чиқармайди, бундан фақат солиққа оид мажбуриятлар мустаснодир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Баҳолашни ўтказиш жараёнида аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган ва эгаси бўлмаган иморатлар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлар)даги филиаллари амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда улардан бундан кейин фойдаланиш ва уларнинг тегишлилиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳокимликларга тақдим этадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Баҳолаш ва қайта баҳолашнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иморатлар ва иншоотларни баҳолаш ишлаб чиқиладиган жадваллар бўйича 1991 йил нархлари даражасидаги базис нархларда тиклаш қийматини аниқлашдан ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган коэффициентлар бўйича баҳолашнинг шу йилдаги нархлари даражасида ҳақиқий қийматини аниқлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиклаш қиймати иморатларнинг базис нархларида уни тиклашга сарфланган барча харажатлар суммасини, яъни умумқурилиш, пардозлаш, махсус қурилиш ишлари харажатлари суммасини, шу жумладан, пудрат ташкилотлари томонидан сарфланган лимитланган харажатларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ солиш учун иморатлар ва иншоотларнинг қийматини аниқлаш баҳолаш пайтида йил нархлари даражасидаги ҳақиқий қиймат бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Уй-жойлар ва бошқа иморатларнинг жисмоний эскиришини аниқлаш иморатни кўздан кечириш натижаларига кўра конструктив элементларнинг жисмоний эскиришини аниқлаш усули билан амалга оширилади. Конструктив элементлар бўйича жисмоний эскириш фоизини аниқлашда баҳолаш пайтида уларнинг техник ҳолатини текшириш асосида ушбу элементларнинг эскириши фоизи белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар-жой биноларининг жисмоний эскирганлиги Турар-жойларнинг жисмоний эскирганлигини баҳолаш усули (ВСН53 – 86) га кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишга топширилган санаси ва хизмат қилиш норматив муддати маълум иморатлар ва иншоотлар (уй-жойлардан ташқари) нинг жисмоний эскирганлиги жадвалга мувофиқ хизмат қилиш муддатларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жисмоний шахсларнинг мулки уй-жойлар, квартиралар (хусусийлаштирилганлари ҳам), гаражлар, бошқа иморатлар, биноларни баҳолаш ва қайта баҳолаш учун ягона функционал кўрсаткич – иморатлар, бинолар умумий майдонининг квадрат метрини аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иморатлар, бинолар ва иншоотларни баҳолаш техник қайта рўйхатга олиш ва рўйхатга олишнинг амалдаги нормаларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ ўтказиладиган қайта рўйхатга олиш маълумотлари асосида асосий ишлаб чиқариш фондларини қайта баҳолаш учун белгиланган санада амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иморатлар, бинолар ва иншоотларни қайта рўйхатга олиш беш йилда камида бир марта ўтказилади. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш ва қайта баҳолашга оид норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ўзларига тегишли иморатлар, иншоотларни рўйхатга олишдан бош тортганлари тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали бир ой муддатда ижро этувчи ҳокимият органларини ва солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги солиқ инспекциясини бундан хабардор қилиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг мазкур Низомга мувофиқ белгиланган ҳақиқий қиймати кўрсатиб ўтилган объектларни навбатдаги баҳолаш ва қайта баҳолашгача ўзгаришсиз қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий молия, ҳудудий коммунал-фойдаланиш органлари, солиқ органларининг тақдимномасига кўра инфляциянинг даражасини ва нархларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили бўлажак йилда солиқ солиш мақсадида тузатиш коэффициентларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мол-мулкида ўзгаришлар бўлган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча жойларда қурилиши, объектларнинг қўшимча қурилиши) ҳам солиқ органларига тегишли маълумотлар тақдим этилган ҳолда янгидан баҳолаш ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Баҳолаш натижаларини расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иш якунлари бўйича ижрочи буюртмачига ёки тегишли солиқ органига иморатлар, бинолар ва иншоотларни баҳолашнинг йиғма ведомостини тақдим этади. Йиғма ведомость ишнинг ижрочилари томонидан имзоланади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали бошлиғи томонидан тасдиқланади (илова қилинмоқда).
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йиғма ведомостни тўлдириш «Мол-мулк эгаси» (объект эгалари) устунида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар мулк эгаси фақат жисмоний шахснинг ўзи бўлса – унинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулк улушли бўлган тақдирда – эгалик улушлари эгаликни белгиловчи ҳужжатлар билан тасдиқланган барча мол-мулк эгалари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Солиқ органларига ишончли бўлмаган ахборот тақдим этилганлиги учун иморатлар, бинолар ва иншоотларни баҳолашнинг йиғма ведомостини тузган ижрочилар ва уни тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Низоларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Солиқ солинадиган объектларни баҳолаш масалаларига оид низоларни кўриб чиқиш, улар юзасидан қарорлар қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар
ва иншоотларни баҳолаш, қайта баҳолаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201__ йил 1 январгача бўлган ҳолатига кўра жисмоний шахсларнинг мулки бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотларни баҳолашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғма ведомости
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тартиб рақами‎

Объектнинг номи ва унинг қаерда жойлашганлиги‎

Объектнинг қайта рўйхатга олингандан кейинги қиймати, сўм‎

Мол-мулкнинг эгаси (эгалари)‎

Умуман объект бўйича эгалик улуши‎

Объектнинг бинолари, хизмат хоналари ва иншоотлари номи‎

Объектнинг бинолари, хизмат хоналари ва иншоотларининг қайта рўйхатга олиш қиймати, сўм‎

Объектнинг бинолари, хизмат хоналари‎ ва иншоотлари эгаси (эгалари) / сўм

Эгалик улуши‎




‎Ижрочиларнинг
имзолари‎


‎‎

‎‎

‎‎‎___________________________________________________ ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат ‎ ‎ ‎ ‎ (минтақа номи)

‎‎ ‎ ‎ ‎

‎‎‎корхонасининг ____________ туман (шаҳар) филиали бошлиғи
‎‎
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 12-сон, 49-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда)