Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАШИНА-ТРАКТОР ПАРКЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатишда уларнинг аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасининг фаолият кўрсатаётган машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалиги техникасига ишлаб чиқариш-техник ва сервис хизмати кўрсатиш корхоналари негизида давлат-акциядорлик машина-трактор парклари ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Акциядорлик жамияти акцияларини қуйидаги тартибда бирламчи жойлаштириш назарда тутилсин;
| давлат улуши |
— устав жамғармасининг 35 фоизи; |
| жамоа улуши |
— устав жамғармасининг 15 фоизи; |
| қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида жойлаштириш |
— устав жамғармасининг 30 фоизи; |
| эркин сотиш, шу жумладан, чет эл инвесторларига |
— устав жамғармасининг 20 фоизи. |
3. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш»» давлат-кооператив қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги давлат-акциядорлик машина-трактор паркининг намунавий уставини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
машина-трактор паркларининг айланма маблағларини тўлдиришга 1997 йилда республика бюджетидан 1314 млн. сўм ажратиш назарда тутилган;
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси 1997 йилда республика бюджетига 685 млн. сўм қарзни қайтаришдан озод қилинган, кўрсатиб ўтилган сумма ўз айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.
Машина-трактор парклари томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини пасайтириш мақсадида улар фаолият кўрсатиш хусусиятига, солиқ солиш шартларига ва бюджетга тўловлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари сирасига киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
қишлоқ хўжалиги корхоналаридан машина ва механизмларни сотиб олиш тартибини;
хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги техникасини, уларни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш тартибини;
машина-трактор парклари томонидан хорижий техникадан фойдаланган ҳолда бажариладиган механизациялаштирилган ишлар (хизматлар) қийматини, улардан фойдаланишнинг ҳақиқий муддатларини ҳисобга олган ҳолда, аниқлаш методикасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи майда товар ишлаб чиқарувчиларга, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига уларнинг буюртманомалари бўйича сервис хизмати кўрсатиш масалалари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига юклансин. Бунинг учун машина-трактор парклари таркибида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилсин, уларни шакллантиришнинг аҳволи алоҳида назорат остига олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу масала бўйича таклифлар бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин.
6. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси «Кейс-Корпорейшн» корпорацияси билан республикада хорижий қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатиш бўйича «ЎзКейссервис» қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисида шартнома тузганлиги, муассислар улушлари белгиланганлиги (51 фоиз — «Кейс-Корпорейшн» корпорацияси улуши, 49 фоиз — ўзбекистонлик муассислар улуши) ва шу йил май ойида корхонани ташкил этиш бўйича таъсис йиғилиши ўтказиш мўлжалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси буюртманомалари бўйича амалдаги нормалар асосида машина-трактор паркларига фойдаланиш эҳтиёжлари ва техникага техник хизмат кўрсатиш учун мойлаш материаллари етказиб берилишини таъминласин.
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзмашсаноат» ва «Ўзавтосаноат» уюшмалари «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасига эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
9. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси машина-трактор парклари механизаторлари ва муҳандис-техник ходимлари чет эл техникасини ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш қоидалари бўйича мунтазам ўқитилишини ташкил этсин ва таъминласин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари машина-трактор парклари шаклланиши ва улар фаолияти ташкил этилишига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар ҳамда уларни қўллаб-қувватласинлар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари машина-трактор парклари фаолияти учун шахсан жавоб беражаклари тўғрисида огоҳлантирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 6 декабрдаги 432-сон қарори 3-бандининг туманларда қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш бўйича акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятларининг уюшмаларини ташкил этишга тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ. Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 19 март,
152-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«МТП» давлат-акциядорлик жамиятининг намунавий
ташкилий тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 февралдаги 84-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)