Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«КАФОЛАТ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» Акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг, республика шаҳарларида жойлашган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг суғурта хизматларига эҳтиёжларини янада тўла қондиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг, «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг ва Халқ банкининг очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатидаги «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Муассислар томонидан устав фонди 500 млн сўм миқдорида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин, шу жумладан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Молия вазирлиги 50 млн сўм;
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси 300 млн сўм;
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси 50 млн сўм;
«Асака» акциядорлик-тижорат банки 10 млн cўм;
Халқ банки 10 млн сўм;
акцияларни эркин сотиш, шу жумладан, хорижий инвесторларга 80 млн сўм.
2. Республика шаҳарларида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга суғурта хизматлари кўрсатиш «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг устувор соҳаси этиб белгилансин. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясига қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш юклансин:
аҳоли ҳаётини, саломатлигини ва мол-мулкини суғурта қилиш;
корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар мол-мулкини суғурта қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини, молия ва тадбиркорлик таваккалчиликларини суғурта қилишни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суғуртанинг мажбурий турларини амалга ошириш;
суғуртавий маслаҳат хизматлари кўрсатиш, қўшимча суғурта қайта суғурта қилиш операцияларини амалга ошириш;
маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда суғурта қилишнинг янги турларини жорий этиш ва амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.«Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси томонидан амалга ошириладиган суғуртанинг асосий турлари рўйхатига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг ижро этувчи органи Бош директор бошчилик қиладиган Дирекция ҳисобланади, Бош директор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
5. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг ва унинг ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2, 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ маъқуллансин. Компания ходимлари умумий сонининг 620 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан, Дирекция аппарати ходимларининг чекланган сони 35 нафар бўлишига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда таъсис мажлисини ўтказсин ва ўз фаолияти Уставини белгиланган тартибда қабул қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
8. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг шаҳар бўлинмалари эгаллаб турган хизмат бинолари унинг устав фондига улуши сифатида «Кафолат» суғурта компаниясига берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бир ой муддатда «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси Дирекциясини алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 14 март,
144-сон
«Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси томонидан амалга ошириладиган суғуртанинг асосий турлари
РЎЙХАТИ
I. Шаҳар аҳолисини ихтиёрий суғурта қилиш
1. Ҳаётни, болаларни ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш.
2. Иморатларни суғурта қилиш.
3. Рўзғор буюмларини суғурта қилиш.
4. Транспорт воситаларини суғурта қилиш.
5. Ҳайвонларни суғурта қилиш.
II. Корхоналар жавобгарлигини ва мол-мулкини ихтиёрий суғурта қилиш
Шаҳарларда жойлашган давлат, хусусийлаштирилган, қўшма, кичик ва хусусий корхоналар ва ташкилотларнинг жавобгарлигини ва мол-мулкини суғурта қилиш.
III. Суғуртанинг қонунчилик ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган мажбурий турлари
1. Шаҳарларда яшовчи фуқароларга тегишли мол-мулкни суғурта қилиш.
2. Шаҳарларда жойлашган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш.
3. Шаҳарларда жойлашган гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш.
4. Ҳаво, темирйўл транспорти, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларини суғурта қилиш.
5. Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-қидирув тизимлари ходимларини суғурта қилиш.
6. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси техник ва хизмат кўрсатувчи таркиб ходимларини ҳамда солиқ органлари ходимларини суғурта қилиш.
7. Парвозларда иштирок этувчи учиш ва техник таркиб ходимларини суғурта қилиш.
8. Оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчиларни ва ҳарбий хизматга мажбур шахсларни суғурта қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ижро этувчи аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
1. Бош директор
2. Бош директорнинг биринчи ўринбосари
3. Бош директор ўринбосари
4. Шаҳар аҳолиси мол-мулкини ва ҳаётини суғурта қилиш бошқармаси
5. Корхоналар жавобгарлигини ва мол-мулкини суғурта қилиш бошқармаси
6. Прогнозлаш, молия ва инвестиция фаолияти бошқармаси
7. Юридик хизмат бўлими
8. Канцелярия
9. Ходимлар шуъбаси
10. Маъмурий-хўжалик бўлими
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ижро этувчи аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.