Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-549-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-556-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-572-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
4. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-573-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги ҚЛ-577-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б. Бегаловнинг «Ўзбекистонда статистик маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва очиқлигини таъминлаш масалалари тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
7. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусановнинг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг жорий йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
8. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш. Шерматовнинг «Умумтаълим мактабларда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотларининг кўламини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш ҳақида.
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Ариповга «Шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари учун белгиланган койкалар сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» парламент сўровини юбориш ҳақида.
10. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д. Саттаровга «Миллий стандартларни халқаро талабларга мослаштириш, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, синов лабораторияларини ривожлантириш ва ўлчаш воситаларни қиёслашда аҳолига қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги парламент сўровини юбориш ҳақида.
11. Н.М. Раджаповни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 октябрь,
2805-III-сон