Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
ҚЛ-493, ҚЛ-513, ҚЛ-547, ҚЛ-558, ҚЛ-562 ва ҚЛ-574-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-493-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги ҚЛ-513-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-547-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-558-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-562-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2111-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-574-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 октябрь,
2800-III-сон