Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-461-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан 2019 йил 24 январда киритилган «Учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-461-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Юридик бўлим бир ҳафта муддатда мазкур қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизасини ташкил этсин ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига хулоса тақдим этсин.
4. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгашига мазкур қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 январь,
2302-III-сон