Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2018 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
2. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 2018 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
3. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2018 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
4. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2018 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисида.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасини сайлаш тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига «Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилишнинг ҳолати ҳамда ушбу соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 март,
2407-III-сон