Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2019 йил 23 августда рад этилган «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, келишув комиссиясининг таклифларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни келишув комиссияси томонидан таклиф қилинган таҳрирда қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 октябрь,
2797-III-сон