Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2019 йил 23 августда рад этилган «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясининг хулосасида кўрсатилган таклифлар қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қайта кўриб чиқиши учун киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 октябрь,
2796-III-сон