Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ислом давлатларининг стандартлар ва метрология институти устави ва тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-386-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 12 июлда киритилган «Ислом давлатларининг стандартлар ва метрология институти устави ва тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-386-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 август,
1875-III-сон