Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдуҳакимовга «Баркамол авлод» болалар марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдуҳакимовга «Баркамол авлод» болалар марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдуҳакимовга юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 апрель,
2481-III-сон