Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-462, ҚЛ-479, ҚЛ-482, ҚЛ-483 ва ҚЛ-494-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 6 февралда киритилган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-462-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 19 мартда киритилган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-479-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 28 мартда киритилган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-482-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 3 апрелда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 70-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-483-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Ш. Мамаджанов, Ш. Тухташев, Ш. Полванов, В. Цветков ва Т. Каримов томонидан 2019 йил 22 апрелда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-494-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 апрель,
2478-III-сон