Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
2019 йил 21 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 27 июндаги КҚ-556-III-сонли Қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Қуйидагилар:
Парламентлараро иттифоқ билан узоқ муддатли истиқболда амалий ҳамкорлик қилиш режаси 1-иловага мувофиқ;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси билан Ўзбекистоннинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган амалий ҳамкорлик режаси 2-иловага мувофиқ;
ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси билан Ўзбекистоннинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган амалий ҳамкорлик режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 август,
2715-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2019 йил 29 август,
КҚ-582-III-сон