27.08.2019 йилдаги 2712-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 27.08.2019 йилдаги 2712-III-сон
Кучга кириш санаси
27.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиёт соҳасида белгиланган устувор вазифаларнинг изчил амалга оширилиши, Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш имкониятлари ошганлиги ва захираларнинг яратилганлиги, маблағлар оқилона сарфланганлиги натижасида мамлакатда иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари ҳамда макроиқтисодий барқарорлик таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда солиқ сиёсатини тубдан такомиллаштириш концепцияси амалга татбиқ этилаётганлиги, валюта бозорининг эркинлаштирилиши, бизнесни юритиш учун қулай муҳитнинг яратилганлиги, инновацияларга асосланган ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилиши Давлат бюджетининг мутаносиб ижросини таъминлаш имконини яратган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,8 фоизни ташкил этди, ва хусусан, хизматлар кўрсатиш 1,7 фоиз, саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулоти ҳажми 0,5 фоиз ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,3 фоиз ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари 50,7 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,9 фоиз ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида ташқи савдо айланмаси 19,7 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,8 фоиз ошган, экспорт ҳажми 8,4 млрд. АҚШ долларини ва импорт ҳажми 11,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг харажатлари 55,3 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 24,9 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолиниб, ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 30,1 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 54,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг 16,6 трлн. сўми ёки қарийб 56,9 фоизи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий харажатларнинг 54,4 фоизини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 16,4 трлн. сўм маблағ ажратилган. Шундан умумтаълим соҳасига йўналтирилган маблағлар 9,9 трлн. сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасаларини сақлаш харажатларига Давлат бюджетидан 2 281,9 млрд. сўм маблағ ажратилган. Боғча ёшидаги 2,6 миллион нафардан зиёд болаларнинг 1 миллиондан зиёд нафарининг мактабгача таълим муассасаси билан қамраб олиниши таъминланган. Бу умумий болалар сонига нисбатан 40,5 фоизни ташкил этган. Болаларни мактабгача таълим муассаса билан қамраб олиш даражаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,0 фоизга ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг ҳисобот даврида иқтисодиётга Давлат бюджетидан қарийб 8,0 трлн. сўм маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатларига Давлат бюджети жами харажатларининг 5,6 фоизи ёки 3,1 трлн. сўм маблағ сарфланиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 бараварга ортган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришга ажратилаётган маблағлар миқдори ҳисобот даврида 6,6 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58,7 фоиз ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида ҳудудларда даромадлар базасини кенгайтириш ва қўшимча даромад захираларини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида солиқлардан тушган тушумлар 13,9 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 трлн. сўм ёки 1,9 баробарга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш жоизки, бюджет ташкилотларида ва бюджетдан маблағ олувчиларда бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назорат тадбирлари амалга оширилиши натижасида 3205 та бюджет ташкилотининг 2620 тасида 54, 2 млрд. сўм миқдоридаги молиявий хатоликлар, жумладан 15,4 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ва моддий бойликлар камомади, ўзлаштиришлар ҳамда 38,8 млрд. сўм миқдорида ноқонуний харажатлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари ва қўмиталарда дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида билдирилган таклиф ҳамда мулоҳазаларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети даромадлари 50,7 трлн. сўмни, харажатлари эса 55,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 4,6 трлн. сўм тақчиллик билан бажарилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ошириш, макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш, малакали кадрларни тайёрлаш, мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш, шунингдек хусусий таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, энг муҳими, таълим хизматлари сифатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар беришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризмни ривожлантириш ва аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида инфратузилма объектларини, шу жумладан меҳмонхоналар ва хостелларни ташкил қилиш учун тижорат банкларининг кредит ресурсларини олиш имкониятларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджет маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини янада ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини давом эттириш ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини оширишга ва уларнинг тўлиқ тўланишини таъминлашга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан молия ва солиқ органларининг ҳудудий бўлинмалари ўртасида ҳамкорликни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан бюджет маблағларининг асоссиз сарфланишининг олдини олиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча имкониятларни аниқлаш орқали маҳаллий бюджетларга солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тушумининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз йўналишларига кўра назорат-таҳлил фаолияти давомида, хусусан, бюджетларнинг ижроси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилаётганда қонун ҳужжатларини янги талабларга мос тарзда такомиллаштириш масалаларини ўргансин, улар юзасидан таклифлар ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли хокимларнинг, солиқ ва молия органлари раҳбарларининг маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча имкониятлар ва захираларни аниқлаш юзасидан амалга ошираётган ишлари, шунингдек қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида кўрилишига кўмаклашсин ҳамда уларда иштирок этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. УМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2712-III-сон