ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
«БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2001 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
қонун ҳужжатларини «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақида таклифлар киритсин;
ҳукумат қарорларини «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикасининг 1961 йил 6 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советларининг бюджет ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1961 йил, № 1, 4-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1966 йил 25 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советларининг бюджет ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1966 йил, № 8, 14-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1969 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советларининг бюджет ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, № 25, 244-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1969 йил 24 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советларининг бюджет ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга баъзи ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, № 36, 355-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1969 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советларининг бюджет ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга баъзи ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми фармонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1969 йил, № 36, 369-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советларининг бюджет ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 413-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1988 йил 15 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида суд тузилиши тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари маҳаллий Советларининг бюджет ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Фармонининг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, № 12, 151-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1988 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида»ги Қонунининг бешинчи хатбошиси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1988 йил, № 32—33, 389-модда).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Pаиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 декабрь,
159-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 7-модда; 2013 й., 52-сон, 686-модда)