Ҳужжат кучини йўқотган 19.09.2000 29.11.1996 йилдаги 425-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.09.2000
Ҳужжат 29.11.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТАЙЁР МАҲСУЛОТНИНГ НОРМАТИВДАН ОРТИҚ ҚОЛДИҚЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли «Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, тайёр маҳсулот қолдиқларини сотиш ҳисобига уларнинг оборот маблағлари айланишини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқларини қисқартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус Ҳукумат комиссияси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.

2. Ҳукумат комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқларини қисқартириш масалаларини вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, саноат корхоналари иштирокида мунтазам равишда кўриб чиқсин, тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиқлари ҳосил бўлиши сабабларини ўргансин, уларни қисқартириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларнинг аҳволини таҳлил қилиш асосида ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда харидоргир бўлмаган ва нархи боис сотилмаётган маҳсулот нархини пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир мажмуи, тармоқ бўйича тайёр маҳсулотнинг сотилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволини кўриб чиқиш натижалари бўйича омборлардаги нормативдан ортиқ тайёр маҳсулот қолдиғини кескин қисқартириш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ҳафта муддатда саноат корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиқларининг ўртача нормативларини белгилаш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукумат комиссияси мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ мажмуилари бўйича тайёр маҳсулотни сотиш ишларининг аҳволини кўриб чиқиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳар ойда Ҳукумат комиссиясига корхоналарнинг омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиғи ҳақидаги статистика маълумотларини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбексавдо» уюшмаси Ўзбекбирлашув чакана савдо тизимида нархи туширилган товарларни сотувчи махсус дўконлар ва бўлимлар ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда саноат тармоқлари бўйича оборот маблағлар нормативларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 29 ноябрь,

425-сон