15.12.2020 йилдаги 786-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш, рассомлар учун тажриба устахонаси фаолиятини ташкил этиш, тасвирий санъат соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда соҳада олий таълимдан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) (кейинги ўринларда — Рассомлик маҳорат устахонаси) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Рассомлик маҳорат устахонаси фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рассомлик маҳорат устахонаси юридик шахс мақомига эга бўлмаслиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш ижодкорлар Рассомлик маҳорат устахонасига стажёр-тадқиқотчилар учун белгиланган тартиб асосида қабул қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рассомлик маҳорат устахонасига икки йилда бир маротаба 10 нафар стажёр-тадқиқотчилар қабул қилинади ҳамда ўқиш муддати соҳа хусусиятидан келиб чиққан ҳолда икки йил давом этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рассомлик маҳорат устахонасини сақлаш харажатлари 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Бадиий академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Бадиий академияси белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рассомлик маҳорат устахонаси фаолиятини самарали ташкил этиш (моддий-техника базасини шакллантириш, асбоб-ускуна ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш) учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Рассомлик маҳорат устахонаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Рассомлик маҳорат устахонасини махсус мебеллар, асбоб-ускуналар, стажёрлар томонидан ижодий ишларни тайёрлаш учун хомашё ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 февралга қадар Рассомлик маҳорат устахонасига Ўзбекистон Бадиий академияси биносидан хоналар ажратиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
786-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.12.2020 й., 09/20/786/1630-сон)