Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Навоий вилоятининг Конимех тумани ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги ҚЛ-401(Қ)-сонли қарори лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 2 августда киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Навоий вилоятининг Конимех тумани ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги ҚЛ-401(Қ)-сонли қарори лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қарор лойиҳасини Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгашига мазкур қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 август,
1892-III-сон