Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (Рим, 1951 йил 6 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ҚЛ-611-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 7 декабрда киритилган «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга (Рим, 1951 йил 6 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги ҚЛ-611-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 декабрь,
2960-III-сон