Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-569-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Инвестициялар тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Инвестициялар тўғрисида»ги ҚЛ-569-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 декабрь,
2943-III-сон