15.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2321-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 15.12.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2321-1
Кучга кириш санаси
15.12.2020
Ҳужжат 15.12.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2321-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарори)»ги ҳамда 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон «Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 26 декабрдаги 38 ва 42 қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2321, 2012 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Ш.Х. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2020 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази директори М.М. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
04-КҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Ш. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 ноябрь

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 14-мҳ-сон ва Давлат тест марказининг 2020 йил 30 ноябрдаги 04-ҚҚ-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари (бундан буён матнда ихтисослаштирилган синф деб юритилади), давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатларига (бундан буён матнда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси деб юритилади) ўқувчилар қабул қилиш ва уларни ушбу ихтисослаштирилган синф ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан тест синовларини ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Комиссияси тузилади (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркиби 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, таркибига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаб) директори, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими вакили, умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори Комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бевосита республика ёки вилоят халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ташкил этилган Комиссия таркибига тегишли бошқариш органи вакили киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарзандлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар комиссия таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 6-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 4 — 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1 — 30 июнь кунлари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловга буюртма ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида Давлат тест марказига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 х 4 ҳажмдаги 2 та фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5-синфи ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфи учун танловлар Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишилган муддатда ўтказилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 8 — 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Тест синови материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади. Тест саволларининг мураккаблик даражаси тегишлилиги бўйича таълим дастурларидан келиб чиқиб белгиланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг 5 ва 7-синфларига қабул қилиш бўйича тест синовлари учун 60 дақиқа вақт берилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Тест синовлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги бўйича белгиланган квотага мувофиқ қабул қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 23-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Президент мактабларига саралаш танловларида қатнашиб, ажратилган қабул квотасидан кейинги энг юқори натижа кўрсатган ўқувчилар орасидан баллар кетма-кетлиги асосида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг 5-синфига ва мактаб-интернатларининг 7-синфига қўшимча қабул квотаси доирасида ўқувчилар саралаш тест синовлари ўтказилмасдан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 26-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«30. Ихтисослаштирилган синф ёки ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, тегишли фанлардан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «2» ва «5» рақамлари тегишли равишда «5» ва «7» рақамлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2020 й., 10/20/2321-1/1627-сон)