Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44, 67 ва 98-бандларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1829-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сон қарори (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44, 67 ҳамда 98-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 декабрь,
26/5-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2020 й., 10/20/1829-3/1628-сон)