Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-554-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 11 сентябрда киритилган «Олий даражали «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-554-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
2771-III-сон