Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1326-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 ноябрь,
22/2-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 ноябрь,
01-02/15-47-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви 2020 йил 20 ноябрдаги 22/2-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 01-02/15-47-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 1 мартдаги 249-В ва 01-02/19-16-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1326, 2004 йил 16 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 134-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 августдаги 249-В-1 ва 01-02/19-39-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1326-1, 2015 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 35-сон, 471-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 27 январдаги 3/4 ва 01-02/19-11-сон «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1326-2, 2018 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 11-сон, 200-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/1326-3/1622-сон)