Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 13-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сонли Фармони тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 апрель,
240-IV-сон