Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Асримизнинг энг аянчли иллати деб эътироф этилган коорупцияга қарши курашиш учун халқаро ҳамжамият ўз кучларини бирлаштиргани ҳам бежиз эмас. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Коррупцияга қарши Конвенцияни қабул қилди ва Ўзбекистон Республикаси унга 2008 йил 7 июлда қўшилди. Шундан сўнг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Қонун нормалари асосида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бу борадаги илғор хорижий тажриба ва Конституциямиз талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида қўмиталар ташкил қилишни таклиф этган эди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси