Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига «Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилишнинг ҳолати ҳамда ушбу соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилишнинг ҳолати ҳамда ушбу соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ёзма жавоби маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 март,
2414-III-сон