Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги ҚЛ-384-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида («Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги ҚЛ-384-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 апрель,
2444-III-сон