Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-567-сонли Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 26 сентябрда киритилган «Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияни (Париж, 2005 йил 20 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-567-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь
2761-III-сон