Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига, «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 13-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегаралари ўзгартирилсин.
2. Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудининг 1284,6 гектар майдони Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри таркибига ўтказилсин.
3. Андижон вилояти Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларининг тавсифи ҳамда график чизмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 1-2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорни бажариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
2760-III-сон