29.06.2020 йилдаги 370-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 29.06.2020 йилдаги 370-IV-сон
Кучга кириш санаси
29.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш якунларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, халқ депутатлари Кенгашлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, секторлар раҳбарлари томонидан бу борада муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар давомида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан вилоятда қатор чоралар кўрилаётганлиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда бюджет тушумлари, республика бюджетидан ажратилаётган трансфертлар ва бошқа маблағлар биринчи навбатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига, жумладан дори воситалари, тиббиёт буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга, шунингдек иш ҳақи, пенсиялар ва нафақаларни ўз вақтида тўлашга, коммунал тўловлар ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган харажатларнинг ўрнини қоплашга йўналтирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамда бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун махсус рағбатлантирувчи тўловлар, бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилган имтиёзлар асосида вилоятдаги 42 та тадбиркорлик субъектига, жами 1,0 млрд. сўмлик мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни олти ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имтиёзи қўлланилган. 130 та хўжалик юритувчи субъектига муддати ўтган дебиторлик қарздорлик учун жами 269,9 млрд. сўмлик жарима қўллаш тўхтатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 июндан 1 сентябргача бўлган даврда кичик тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилиши ҳисобига жами 8,3 млрд. сўм тадбиркорлар ихтиёрида қолдирилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг 2020 йил 15 май ҳолатига ер ва мол-мулк солиғи жами 3,4 млрд.сўмлик ҳосил бўлган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли Фармони асосида банклар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мавжуд кредитлари ундирилишини кечиктириш ҳамда молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизми («лойиҳалар фабрикаси») бўйича ҳам вилоятда қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, жами 90 985 нафар жисмоний ва юридик шахсга ажратилган 825,3 млрд. сўмлик кредит муддатлари жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар чоғида тадбиркорларга кўрсатилган ёрдам ва карантин талабларининг юмшатилиши натижасида фаолияти вақтинча тўхтатилган 6 332 та корхонадан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда 6 271 тасининг фаолияти қайта йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликнинг олдини олиш бўйича вилоят 52 та кичик ҳудудга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Ушбу ишлар натижасида 18 287 нафар кам таъминланган фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўрганишлар жараёнида вилоятда ҳали ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар, эътибор қаратилиши керак бўлган масалалар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, мамлакатимиз Президентининг жорий йилнинг 18 майдаги ПҚ-4716-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти бўйича Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан тарғибот ишлари етарли даражада олиб борилмаганлиги сабабли ажратилган субсидия миқдори мавжуд эҳтиёжга нисбатан бир мунча пастлиги кузатилди. Ваҳоланки, Зафаробод, Дўстлик, Мирзачўл ва Зарбдор туманларидаги аҳоли хонадонларида ўтказилган мулоқотлар чоғида ушбу субсидияга эҳтиёж 2-3 баробар кўп эканлиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига берилиши лозим бўлган кредитларни кечиктириш, молиявий хизматларга бўлган талабни етарлича қаноатлантирмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Жумладан, Дўстлик туманидаги «Мардонбек Муслимов» МЧЖ сунъий спорт майдони ташкил этиш мақсадида банкдан кредит олиш билан боғлиқ муаммоси ҳанузгача ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар кўмагида Зафаробод туманидаги «Жиззах авто капитал» хусусий корхонасига «Микрокредитбанк» туман филиали томонидан 223 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратиб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Adm Jizzakh» МЧЖ томонидан «Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш» лойиҳаси жорий йилнинг октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилган бўлса-да, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш масаласи ҳал этилмасдан қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқот қиладиган, касалланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимлар учун белгиланган махсус қўшимча рағбатлантириш тўловларининг тўланмаслиги ҳолатлари Зафаробод, Дўстлик, Мирзачўл, Зарбдор, Ғаллаорол туманлари ҳамда Жиззах шаҳрида кузатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, вилоят ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 552 нафар тиббиёт ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча 1,1 млрд. сўмлик рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар томонидан ушбу муаммони ҳал этиш чораларининг кўрилиши натижасида мазкур тўловлар тўлиқ амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар давомида сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари белгиланган сув объектларидан фойдаланиш борасидаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги кузатилди. Хусусан, вилоятдаги Сангзор дарёсининг муҳофаза зонасида айрим тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан қум-шағал аралашмаси тартибсиз, ноқонуний қазиб олинмоқда. Натижада дарё ўзанининг ўзгариши ва қирғоқларнинг емирилиши аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкига хавф солмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оилага парранда боққан даври учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча маблағлар ажратилиши масаласига етарли даражада эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда олиб борилган ўрганишлар ҳудудларда юзага келган муаммолар, аниқланган камчиликлар айрим секторларда ишларнинг аниқ режа асосида, қониқарли ташкил этилмаганлигини, масалага масъулият билан ёндашилмаётганини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар давомида аҳоли ва тадбиркорларни ташвишлантираётган бошқа қатор муаммоларни депутат ва парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳал қилиш чораларини кўришга келишилди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, муҳокамаларда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳининг «Жиззах вилоятида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида»ги ахбороти ҳамда мазкур масала юзасидан Жиззах вилояти ҳокими Э. Салиевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари Жиззах вилояти, туман ва шаҳарлар Кенгашларига аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги масалаларни мунтазам равишда Кенгашлар йиғилишларида кенг жамоатчилик, тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакиллари иштирокида муҳокама қилишни давом эттириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб бориш, бунда депутатлар назоратини янада кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилояти ҳокими (Э. Салиев) ва туман (шаҳар) ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемияси муносабати билан қабул қилинган фармон ва қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ва енгилликлар жойларда қандай татбиқ этилаётганлиги, жумладан, тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ишларнинг бориши юзасидан брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш, бунда секторлар раҳбарлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зарбдор туманининг 3-сектори раҳбари М. Сарикуловга, Жиззах шаҳрининг 4-сектори раҳбари К. Иргашевга секторлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш зарурлиги, бунда ҳудудда яшовчи аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасидаги ишлар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси (Ш. Назаров)га ўз мажлисида танлов асосида тижорат банкларининг ҳудудларда аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмини («лойиҳалар фабрикаси») кенг жорий қилиш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотларини эшитиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (Б. Алиханов)га Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирига сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш ишларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан асослантирилган тушунтириш олиш учун парламент сўровини юбориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. Алиханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
370-IV-сон