Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сон конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-460-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 16 январда киритилган «Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сон конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-460-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси масъул этиб белгилансин.
2. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ ушбу қонун лойиҳасини Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига, сиёсий партиялар фракцияларига ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига топширсин.
3. Юридик бўлим бир ҳафта муддатда мазкур қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизасини ташкил этсин ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига хулоса тақдим этсин.
4. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгашига мазкур қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида хулоса тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 январь,
2299-III-сон