26.06.2020 йилдаги 369-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 26.06.2020 йилдаги 369-IV-сон
Кучга кириш санаси
26.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш якунларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Респубилкаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, халқ депутатлари Кенгашлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, секторлар раҳбарлари томонидан бу борада муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар давомида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан республикада қатор чоралар кўрилаётганлиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда бюджет тушумлари, республика бюджетидан ажратилаётган трансфертлар ва бошқа маблағлар биринчи навбатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига, жумладан дори воситалари, тиббиёт буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга, шунингдек иш ҳақи, пенсиялар ва нафақаларни ўз вақтида тўлашга, коммунал тўловлар ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган харажатларнинг ўрнини қоплашга йўналтирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамда бошқа ходимларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун махсус рағбатлантирувчи тўловлар, бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонида иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш ва айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилган имтиёзлар асосида 1 968 та микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорга кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни жами 3 980,7 млн. сўм маблағ ҳажмида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек 11 932 нафар якка тартибдаги тадбиркор учун 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда ижтимоий солиқ миқдори, 5 197 та тадбиркорлик субеъктига қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга қадар камайтирилган. Натижада жами 35,5 млрд. сўм маблағ тадбиркорлар ихтиёрида қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Президентининг коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш, бу даврда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 2020 йил 19 мартдаги ва 3 апрелдаги фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида 3 332 та юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектининг 680,0 миллиард сўмлик, 136 131 та жисмоний шахснинг 447,0 миллиард сўмлик, 1 856 та якка тартибдаги тадбиркорнинг 28,0 миллиард сўмлик кредит маблағлари бўйича тўлов муддатлари узайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек тижорат банклари томонидан 141 319 та кредит шартномасининг 1 триллион 154 миллиард сўмлик кредит маблағлари бўйича тўлов муддатлари ҳам кечиктирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида 14 ёшгача болалари бўлган оилалар, бола икки ёшга тўлгунига қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони 1 апрелдан эътиборан 6 102 тага оширилиб, уларга шу ойда жами 2,0 млрд. сўм маблағ ажратилган. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун маблағлар ўз вақтида молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўрганишлар жараёнида Қорақалпоғистонда Республикасида ҳали ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар, эътибор қаратилиши керак бўлган масалалар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан республикада фаолияти туризм соҳасига боғлиқ жами 12 та якка тартибдаги тадбиркор фаолият олиб бораётган бўлиб, Нукус шаҳри (4 та) ва Мўйноқ туманида (3 та) уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қабул қилинган қарорлар асосида уларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30 фоизга камайтириш бўйича имтиёз қўлланилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимбой ва Элликкалъа туманларидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларининг лавозим маошига қўшимча тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 20 майидан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолига енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача субсидиялар ажратилиши белгиланган бўлса-да, айрим шаҳар ва туманларда ушбу миқдорда субсидиялар ажратилмаганлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баъзи туманларда қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун Жамоат ишлари жамғармасидан оилаларни рағбатлантириш учун қўшимча 500 минг сўмдан маблағ ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишларда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотлари учун сертификатлар олишда муайян қийинчиликларга дуч келаётганлиги аниқланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг Қорақалпоғистондаги ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари лабораторияларида маҳсулотларни текширувдан ўтказиш учун зарур ускуналар, шунингдек Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими мавжуд эмаслиги тадбиркорларга мураккабликларни келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилган ўрганишлар ҳудудларда юзага келган муаммолар, аниқланган камчиликлар айрим секторларда ишларнинг аниқ режа асосида, қониқарли ташкил этилмаганлигини, масалага масъулият билан ёндашилмаётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганишлар давомида аҳоли ва тадбиркорларни ташвишлантираётган бошқа қатор муаммоларни депутат ва парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳал қилиш чораларини кўришга келишилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, муҳокамаларда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳнинг «Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида»ги ахбороти ҳамда мазкур масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А. Давлетовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашларига аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги масалаларни мунтазам равишда Кенгашлар йиғилишларида кенг жамоатчилик, тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакиллари иштирокида муҳокама қилишни давом эттириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб бориш, бунда депутатлар назоратини янада кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (К. Сариев) ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемияси муносабати билан қабул қилинган фармон ва қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ва енгилликлар жойларда қандай татбиқ этилаётганлиги, жумладан тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ишларнинг бориши юзасидан брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш, бунда секторлар раҳбарлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжайли, Қўнғирот ва Тўрткўл туманлари 1-секторлари раҳбарларига секторлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш зарурлиги, бунда ҳудудда яшовчи аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш борасидаги ишлар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нукус шаҳри, Мўйноқ, Хўжайли, Қўнғирот ва Тўрткўл туманлари ҳокимлари ҳамда тегишли туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонига асосан тегишли шаҳар ва туманларнинг халқ депутатлари Кенгашлари қабул қилган қарорлар асосида туризм соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини 30 фоизга камайтириш бўйича имтиёздан якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясига (Н. Умаров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фракция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари лабораторияларини зарур ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганишлар давомида кўтарилган масалаларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш асосида уларни ҳал этиш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. Умаров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
369-IV-сон