Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишув комиссиясини тузиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 июлда қабул қилинган «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2019 йил 23 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилганлигини эътиборга олиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 151-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича келишмовчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тенглик асосида келишув комиссиясини тузиш таклиф қилинсин.
2. Қонунчилик палатаси депутатлари Иноят Садуллаевич Хажиев, Мухаррам Эсануллаевна Дадаходжаева, Алия Туйгуновна Юнусова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидан мазкур комиссия таркибига сайлансин.
3. Мазкур Қонун муҳокамаси жараёнида билдирилган мулоҳазаларни тузатишлар тарзида шакллантириш таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига мурожаат этилсин.
4. Келишув тартиб-таомилларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили таклиф этилсин.
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 сентябрь,
2735-III-сон