Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 53-бандини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳалари тайёрланди. Ушбу лойиҳаларда коррупцияга қарши курашиш органини тузиш назарда тутилган.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 16-моддаларига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси