Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
ҚЛ-416, ҚЛ-417а, ҚЛ-431 ва ҚЛ-452-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 14 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-416-сонлиЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 18 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-417а-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 5 ноябрдакиритилган «Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 53-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-431-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 18 декабрда киритилган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-452-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 февраль,
2388-III-сон