Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Яйловлар тўғрисида»ги ҚЛ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Т. Эшназаров, С. Джакбаров, Ш. Якубов ва И. Зокиров томонидан 2018 йил 24 декабрда киритилган «Яйловлар тўғрисида»ги ҚЛ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. «Яйловлар тўғрисида»ги ҚЛ-454-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига муҳокама қилиш учун жойлаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 январь,
2291-III-сон