Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг:
2019 йил 18 февралда қабул қилинган «ҚЛ-416, ҚЛ-417а, ҚЛ-431, ҚЛ-433, ҚЛ-441, ҚЛ-452, ҚЛ-463 ва ҚЛ-464-сонли Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида»ги 2377-III-сонли;
2019 йил 18 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида»ги 2378-III-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 февраль,
2387-III-сон