Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-213-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
2. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-465-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенцияни (Минск, 1995 йил 26 май) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-472-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.
5. ҚЛ-416, ҚЛ-417а, ҚЛ-431, ҚЛ-433, ҚЛ-441, ҚЛ-452, ҚЛ-463, ҚЛ-464 ва ҚЛ-465-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
6. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.
8. Қашқадарё вилояти ҳокимига, Самарқанд вилояти ҳокимига, Тошкент вилояти ҳокимига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудидаги судларни бинолар билан таъминлашнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида» юборилган парламент сўрови ҳақида.
ЎзбекистонРеспубликаси ОлийМажлиси Қонунчиликпалатаси Спикерининг ўринбосари Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 февраль,
2380-III-сон