Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Қашқадарё вилояти ҳокимига, Самарқанд вилояти ҳокимига, Тошкент вилояти ҳокимига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудидаги судларни бинолар билан таъминлашнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида» юборилган парламент сўрови ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Қашқадарё вилояти ҳокимига, Самарқанд вилояти ҳокимига, Тошкент вилояти ҳокимига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимига «Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудидаги судларни бинолар билан таъминлашнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида» юборилган парламент сўровларига ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4966-сонли Фармонининг 15-бандида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини доимий назоратга олсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 февраль,
2391-III-сон