Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-538-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 10 августда киритилган «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-538-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 август,
2667-III-сон