Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКТУРИЗМ» МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ–2666-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбектуризм» миллий компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 27 июлдаги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбектуризм» компаниясининг корхоналари ва ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбектуризм» миллий компанияси:
хўжалик уюшмаси ҳисобланади, 1-иловада қайд этилган корхоналар ва ташкилотлар унинг муассислари ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, компаниянинг умумий йиғилишида қабул қилинадиган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Устав асосида амалга оширади;
Ўзбекистон ҳудудида туризм соҳасидаги ягона сиёсатни ишлаб чиқиб, уни амалга оширишни таъминлайдиган мувофиқлаштирувчи бош идора ҳисобланади;
тўла хўжалик ҳисоби, валюта билан ўзини ўзи қоплаш ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш қоидалари асосида молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил ҳал этади;
компаниянинг корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини бошқаради, уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда белгиланган тартибда қатнашади.
3. «Ўзбектуризм» компаниясини бошқаришнинг юқори органи унинг Кенгаши ҳисобланади, у Бошқарувни ва тафтиш комиссиясини сайлайди, ходимларга, меҳнат ҳақи тўлаш шартлари ва тизимини белгилайди.
«Ўзбектуризм» миллий компанияси ишчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, аппарат ходимларининг чекланган сони 118 нафар этиб белгилансин (бинони қўриқлаш ва унга хизмат кўрсатиш ходимларисиз). «Ўзбектуризм» компанияси ишчи аппаратини ва унинг ҳудудий бўлимларини маблағ билан таъминлаш компанияга кирувчи ташкилотлар ажратадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
«Ўзбектуризм» компаниясига раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлишга рухсат берилсин. Компания раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг тегишли раҳбарлари учун назарда тутилган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари жорий этилсин.
4. «Ўзбектуризм» миллий компанияси вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда компаниянинг туризм бўйича тегишли ҳудудий бўлимларини ташкил этсин. Компания бўлимларининг намунавий тузилмаси ва ходимлари сони 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Бир ой муддат ичида ҳудудий бўлимлар тўғрисидаги намунавий низом ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
5. «Ўзбектуризм» миллий компаниясига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
зарурат бўлганда янги ташкилотлар ташкил этиш, мавжуд бўлинмаларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, республика бутун туристик мажмуиларининг самарали ишлашини таъминлаш учун хўжалик механизмини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
республика Ҳукуматининг топшириғига кўра халқаро туристик ташкилотларга аъзо бўлиш, чет элда ваколатхоналар, тижорат марказлари, ахборот-реклама бюролари очиш;
фаолияти туризм соҳаси ҳисобланган республика ҳудудида жойлашган корхоналар ва ташкилотларга сертификатлар бериш, хорижий туристик фирмалар ва компанияларнинг Ўзбекистонда аккредитация қилинишини таъминлаш. Туризмни ташкил этиш ва унинг сервис хизмати кўрсатиш билан боғлиқ масалалар бўйича корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг фаолиятини ялпи текширишдан ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
дам олиш, туризм, ҳордиқ чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг жаҳон амалиётида қабул қилинган ва фойда келтирадиган янги турларини ташкил этиш. Компанияга биркитилган турдаги товарлар билан белгиланган экспорт-импорт аъмолларини бажариш;
ўзига берилган ваколатлар доирасида барча вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ҳокимият органлари, ташкилотлар ва корхоналар, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бажариши мажбурий бўлган меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги қонунчиликка мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар мулки эгалари билан ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини кўриб чиқсин, шунингдек, 1-иловага мувофиқ «Ўзбектуризм» компаниясига берилган давлат мулкидан айрим тижорат тузилмаларининг фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида қарор қабул қилсин.
7. «Ўзбектуризм» компаниясининг ташкил этилишига амалий ёрдам кўрсатиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида:
1992-1993 йилларда компаниянинг таклифи билан Ўзбекистонга келувчи хорижий делегацияларга хизмат кўрсатиш бўйича уларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун сўмларда ҳақ тўлашга рухсат берилсин;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида Ҳиндистоннинг «Тата» ва «Ларсен» фирмалари иштирокида Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида меҳмонхона комплекслари қурилишини тўла тугаллаш учун зарур бўлган товарлар алмашиш тўғрисидаги протоколни бажариш ҳисобидан «Ўзбектуризм» компаниясига валюта маблағлари ўтказсин. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзбектуризм» компанияси билан биргаликда 10 кун муддат ичида ушбу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
«Ўзшартномасавдо» уюшмаси ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари биркитилган турлар бўйича квота қилинадиган моддий ресурслар турларини ажратишни назарда тутсинлар, маҳсулот етказиб берувчилар билан хўжалик алоқалари ўрнатишда компанияга ёрдам кўрсатсинлар;
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси компаниянинг Москва шаҳридаги ваколатхонасини жойлаштиришга кўмаклашсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги компания учун 4 та енгил автомашинани сақлашга лимит ажратсин, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги эса шартнома асосида транспорт воситалари билан таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги компаниянинг талабномаси бўйича телефон, ҳукумат, телекс ва телефакс алоқасини таъминласин;
«Ўзбектуризм» компанияси бошқаруви ва унинг ишчи аппарати Маданий-ахборот марказининг Тошкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 45-уйдаги биносига жойлаштирилсин.
8. «Ўзбектуризм» миллий компанияси бир ой муддатда:
мазкур қарордан келиб чиқувчи вазифаларни ҳисобга олган ҳолда компания Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
2 ой муддат ичида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларни ҳамда туристик фаолият билан шуғулланувчи хусусий шахсларни қайта рўйхатдан ўтказсин.
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 октябрдаги 351-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 9 апрелдаги 168-сон қарорининг 1 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Э.С. Самандаров зиммасига юклатилсин. Унинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил апрель ойида кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 20 октябрь,
484-сон
«Ўзбектуризм» миллий компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
Собиқ СССР Давлат интурист комитетининг Тошкентдаги бўлими, «Ўзбекистон» меҳмонхона комплекси билан бирга
Собиқ СССР Давлат интурист комитетининг Бухородаги бўлими, «Бухоро» меҳмонхона комплекси ва автобазаси билан бирга
Собиқ СССР Давлат интурист комитетининг Самарқанддаги бўлими, «Самарқанд» меҳмонхона комплекси билан бирга
Собиқ СССР Давлат интурист комитетининг Урганчдаги бўлими, «Хоразм» меҳмонхона комплекси билан бирга
Собиқ СССР Давлат интурист комитетининг Шаҳрисабздаги бўлими, «Шаҳрисабз» меҳмонхона комплекси билан бирга
Собиқ СССР Давлат интурист комитетининг Фарғонадаги бўлими
Тошкентдаги «Интуравтотранс» корхонаси
Самарқанддаги «Интуравтотранс» корхонаси
«Шарқинтур» туристик объектлар қурилиши бўйича ижара корхоналари уюшмаси, Тошкент ва вилоятлардаги бўлинмалари билан бирга
Тошкентдаги «Узинтурстрой» ишлаб чиқариш-қурилиш корхонаси Бухородаги «Бухинтурстрой»нинг ишлаб чиқариш-қурилиш корхонаси
Самарқанддаги «Саминтурстрой» ишлаб чиқариш-қурилиш корхонаси
«Интуртадж» қўшма корхонасининг Тошкентдаги Бош дирекцияси, унинг Самарқанд, Бухородаги бўлимлари
«Тата» ва «Лайсен энд турбо» фирмалари қураётган меҳмонхона комплекслари ва ҳинд мутахассислари учун қурилаётган ётоқхоналар бинолари
«Сайёҳинтур» хўжалик ҳисобидаги республика бирлашмаси, унинг бўлинмалари билан бирга
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Ўзбекистонтур» туристик-саёҳат концерни
Ёшлар Иттифоқи Марказий қўмитасининг «Спутник» халқаро ёшлар туризми бюроси, Тошкент ва Бухоро шаҳридаги «Ёшлик» меҳмонхона комплекслари билан бирга
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбектуризм» миллий компаниясининг ишчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Раҳбарият
Таҳлил ва истиқболдаги ривожланиш бошқармаси
Минтақа бўлимларини мувофиқлаштириш бошқармаси
Протокол хизмати бошқармаси
Режа-иқтисодиёт бошқармаси
Йиғма ахборот ва реклама бўлими
Маркетинг бўлими
Савдо ва хизматлар кўрсатиш бўлими
Махсус хизмат бўлими
Шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш бўлими
Чет эл ваколатхоналари бўлими
Инвестициялар бошқармаси
Тарихий-архитектура бўлими
Валюта-молия бошқармаси
Кадрлар бошқармаси
Адлия бўлими
Ишлар бошқармаси
Инспекция
Кейинги таҳрирга қаранг.