Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ- 511, ҚЛ-521 ва ҚЛ-530-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-511-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-521-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-530-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 август,
2676-III-сон