Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Мажидовнинг «Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларни талабалар турар жойлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларни талабалар турар жойлари билан таъминлашни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Мажидов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ёзма жавоб маълумотида қайд этилган бандларни ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга оширсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 февраль,
112-IV-сон